Қозоғистоннинг энг кўп пул ўтказмалари Ўзбекистонга тўғри келади

Чоп этиш

2023 йил октябрь ойида қозоғистонликлар 89,6 миллиард тенгени чет элга ўтказишган. Энг кўп ўтказмаларни Ўзбекистон олган. Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Шу билан бирга таъкидланишича, жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан Қозоғистондан хорижий мамлакатларга пул ўтказмалари ҳажми 3,8 фоизга камайган.

Қозоғистондан тушган пулнинг катта қисми Ўзбекистонга келган, барча пул ўтказмаларнинг 28 фоизи мамлакатимизга тўғри келади. Россия ва Туркия 24% билан иккинчи ўринда туришибди.

Ўз навбатида, Қозоғистон шу ойда 23,5 миллиард тенга пул ўтказмаларини қабул қилган, бу бир ой олдингига нисбатан 3,6 фоизга кам. Хусусан, ўтказмаларнинг 29 фоизи Россиядан юборилган, АҚШ ва Ўзбекистон 12 фоиздан жўнатишган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив