Браконьерлар кўпроқ пул тўлайдилар. Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни ўлдирганлик учун жарималар ошди

Улашиш:

Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларга етказилган зарар учун жарима миқдори ўн бараварга ва Қизил китобга киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун санкциялар беш бараварга оширилган. Бу ҳақда Norma.uz. ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ҳужжатга кўра, ҳайвонларга етказилган зарар учун жарималар ўн бараварга ошган.

Қизил китобга кирган бирта қоплон, леопард ёки   сиртлонни йўқ қилиш учун энг катта жарималар   белгиланган. Масалан, бир бош ҳайвонни ўлдириш учун Ўзбекистон фуқароси БҲМнинг 3000 баравари (1,2 миллиард сўм), чет эл фуқаролари ёки юридик шахслар эса 400 минг доллар тўлайди. 

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бошқа сутэмизувчиларга етказилган зарар ҳам ўн бараварлаб ҳисобланади. Хусусан, бир бош   мархурни йўқ қилиш учун жарима миқдори мамлакат фуқаролари учун БҲМнинг 2000 баравари ва чет элликлар учун 300 минг долларни, асалхўр ёки Бухоро буғуси (хангулу)га етказилган зарар учун шунга мос равишда БҲМнинг 1500 баравари ёки 250 минг долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳужжатда Қизил китобга киритилган ва бошқа турдаги қушларга етказилган зарарга нисбатан жарималар миқдори кўрсатилган, спорт, ҳаваскор ва тижорат ови учун тақиқланган қушлар (турна, кичкина оққуш, бойқуш, бошқа йиртқич қушлар, қарғалар) келтирилган, шунингдек судралиб юрувчилар, балиқлар ва умуртқасизлар нисбатан етказилган зарар учун жазо чоралари қайд этилган.

Қизил китобга киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун жазо миқдорини ҳисоблашда коэффициент беш баравар оширилган ва қуйидагича ўрнатилган. Битта ўсимлик учун:

  • йўқолиб бораётган- БҲМнинг 10 баравари (3,4 миллион сўм);

  • ноёб – БҲМнинг 4 баравари (1,3 миллион сўм);

  • камайиб бораётган – БҲМнинг 2,5 барвари (850 минг сўм).

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.