Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ маълумотига кўра, фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хуршид Далиев ва бошқаларнинг Телеграм мессенжеридаги Kompromat.uzb ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган, дейилади хабарда.

ДХХ тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланиши, ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилишини маълум қилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.