Ўзбекистонда трамвай ва троллейбус транспорти фаол ривожлантирилади

Улашиш:

Транспорт вазирлиги қошида "яшил транспорт", хусусан, трамвай ва троллейбусларни ривожлантириш учун масъул бўлинма ташкил этилади. Электр транспортни Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ривожлантириш режалаштирилган. Мазкур чора Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бундан ташқари, вазирликка электр транспортини ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган, хусусан, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишларни ривожлантириш, жамоат транспортида электр транспортининг улушини ошириш, электр транспортидан фойдаланувчиларга нисбатан тариф сиёсатини тартибга солишда иштирок этиш ва бошқ..

"Яшил" жамоат транспортини ривожлантириш учун инфратузилмани янгилаш, илғор хорижий тажриба асосида жамоат транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш, соҳа ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириш режалаштирилган.

Жумладан, Тошкент транспорт университетига трамвай ва троллейбус транспортини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш топширилган.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд ва Хоразм вилоятларида трамвай ва троллейбусларда йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.