ЦУМ ёнида тасвирланган мурал - шаҳарнинг қоронғу кўчаларида аёллар ва қизлар хавфсизлиги учун чақириқ

Улашиш:

ЦУМ яқинидаги ер ости ўтиш жойида шаҳаримиз кўчаларида қизларнинг хавфсизлигига бағишланган мурал яратилган.  

20 декабрь куни ЦУМ яқинидаги ер ости ўтиш жойида кўчаларда аёллар ва қизларнинг хавфсизлигини тараннум этган мурал тантанали равишда очилган. Мурал БМТ тараққиёт дастури ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган.

БМТТД матбуот котиби Шаҳноз Зафарининг айтишича, мурал шаҳарларимиз кўчаларида аёллар ва қизларнинг хавфсизлигига бағишланган "Умидани чақиринг" лойиҳасининг мантиқий визуал давомидир.

"Биз жамиятда тегажонликка қарши тоқатсизлик муҳитини, шаҳар кўчаларида эса қизлар ва аёллар учун қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратмоқчимиз. Мурал кўчадаги хавфсизлиги учун манифест сифатида бу масалага эътиборни жалб қилишнинг яна бир усули", - деди Шаҳноз Зафари.

Рассом ва мурал яратувчиси Диёра Мамадалиеванинг сўзларига кўра, қизлар, аёллар ва ногирон болалар учун хавфсиз кўча ғоясини етказа оладиган тушунарли расм керак бўлган.

"Мен оддий вариантни яратишга қарор қилдим, унга қараб, одамлар бу ғояни дарҳол тушунишади. Кейинчалик мен фотозона капсуласини қўшдим, у ерда ҳар-бир киши кўчаларимиздаги тенглик ҳақидаги умумий ғояга   киришиб, суратга тушиши мумкин. Расм ташқарида, айниқса кечқурун хавфсиз бўлиши кераклиги ҳақида гапиради ",- деди рассом.

Кечки кўча тасвирланган расм устида ҳақиқий чироқлар ёнмоқда. Кеч бўлишига қарамай, бир қиз дўкондан, иккинчиси мактабдан қайтмоқда. Биз ногиронлар аравачасида ўтирган қизни, самокатда ўтирган болаларни кўрамиз – ва уларнинг барчаси хавфсиз ҳолатда.

Мурал ер ости ўтиш жойига жойлаштирилган, чунки безорилар ҳужуми туфайли бу қоронғу туннеллар қизлар ва аёлларни қўрқитади, ҳаётийликни ифода этувчи мурал эса бу носоғлом ҳодисага қарши туради.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.