Тошкентда битта арзон дорихона камайди. Суд дори-дармонларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан сотадиган муассасани лицензиясидан маҳрум қилган

Улашиш:

Суд Arzon Dorixona дорихонаси лицензиясини бекор қилган. Бу ерда 25 турдаги дорилар давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва сертификатларсиз сотилган. Бу ҳақда "Ўзфармназорат" хабар бермоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари Учтепа туманидаги дорихонани текширишган. Текширув давомида унинг жавонларида давлат рўйхатидан ўтмаган ва тегишли сертификатларга эга бўлмаган 25 турдаги дорилар аниқланган.

Натижада Тошкент туманлараро иқтисодий суди муассасанинг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясини бекор қилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.