Дунёда сув нархлари. Ўзбекистон – крандан оқаётган энг арзон сув бўйича мамлакатлар рўйхатидан ўрин олган

Улашиш:

Дунёнинг турли мамлакатларида тоза ичимлик суви қанча туради? Сув таъминоти хизматлар нархи рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни қандай?

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида коммунал хизматлар учун тўлов миқдори ҳар ой ўзбекистонликлар томонидан тўланадиган миқдордан сезиларли даражада фарқ қилади. Хусусан, баъзи мамлакатларда чет элликлар марказий равишда уйлар ва квартираларга етказиб бериладиган ичимлик суви учун тўловларни амалга ошириш учун даромадларининг 50 фоизидан ортиғини сарфлайдилар.

Мсалан, энг қиммат кубометр сув - Данияда, у ерда сув 9,70 доллар туради. Бельгияда сув нархи 7,54 долларни, Норвегияда 7,09 долларни ва Германияда 6,6 долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон – крандан оқаётган энг арзон сув бўйича мамлакатлар рўйхатида 6 ўринни эгаллаган.

  • Ўзбекистон – 0,11 доллар,
  • Миср (Қоҳира) – 0,05 доллар,
  • Куба (Гавана) – 0,04 доллар,
  • Покистан (Карачи) – 0,04 доллар,
  • Индонезия (Жакарта) – 0,03 доллар.

Таъкидлаш жоизки, қўшни Туркманистонда 2017 йил 1 ноябргача сув умуман текин эди, 2019 йилгача бепул лимит амал қилган, ортиқча истеъмол учун бир кубометрга 0,14 доллар тўланган.

Қозоғистонда нархлар ҳудудга қараб фарқ қилади, ўртача бир кубометр 0,18 доллар туради.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда яқин вақтгача совуқ сув учун янги тарифлар амалда бўлиб, улар ўртача икки баравар ошган. Масалан, Хоразмда 3-ноябрдан бошлаб сув таъминоти ва оқава хизматларига тарифлар 1 кубометр учун 1500 сўмдан 2800 сўмгача ошган. Кейинроқ Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам янги тарифлар жорий этила бошланди. Бундан ташқари, нархлар пойтахт ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўзгарди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.