Шойгу армиядаги аскарлар сонини бир ярим миллионга етказишни таклиф қилди

Улашиш:

Фото: SERGEI FADEICHEV/TASS

РФ қуролли кучларидаги ҳарбий хизматчилар сони 1,5 миллион кишига етиши, жумладан шартнома асосида хизмат қилувчилар сони — 695 минг нафарни ташкил этиши лозим.
Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги коллегиясида вазирлик раҳбари Сергей Шойгу айтиб ўтди. Унинг ҳисоблашича, бу «РФ ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал қилишни кафолатлаш учун зарур».

Ҳозирда РФ қуролли кучларида штатдаги ҳарбийлар сони президент қарори билан 2023 йил 1 январидан 1 150 628 киши бўлиши белгилаб қўйилган. Шу тариқа, армияга яна 350 минг атрофидаги кишини юбориш талаб этилади.
Шойгу армия ислоҳоти бўйича бошқа қатор таклифларни ҳам айтиб ўтди. Хусусан, вазир «Россия чегаралари яқинида НАТО томонидан ҳарбий салоҳиятни ошириш истаги борлигини инобатга олган ҳолда» Россиянинг шимоли-ғарбий қисмида қуролли кучларнинг иккита идоралараро стратегик ҳудудий тузилмалари — Москва ва Ленинград ҳарбий округларини яратиш ва кучайтириш зарурлигини айтди.
«Мен қуролли кучларда кейинги таркибий ўзгаришлар бўйича берган таклифларингизга қўшиламан. Коллегиядаги муҳокамалардан кейин сиздан ҳисобот беришингизни сўрайман, биз бу ҳақда ҳали батафсил гаплашамиз», — дея жавоб қайтарган РФ президенти Владимир Путин вазирга.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.