«Права»чи ва валютафурушлар «нишон»га олинмоқда

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро И.О. фуқаро С.Х.га жами 4 500 АҚШ долларини 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 105 минг Россия рубли ва 70,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ш. ва Ш.Н. фуқаро Э.С.дан жами 3 500 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Д. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.