Фирибгарлар учун осон ўлжа бўлманг!

Улашиш:

Оҳирги пайтларда Истанбулдаги бази бир “ҚЎШ ТИРНОҚ” ичидаги ширкатлар томонидан Ўзбекистон фуқароларига қонунга зид равишда турли турдаги қалбаки хужжатларни расмийлаштириб бериш, (Otirma izni, sohta guvohnomalar, qalbaki ma’lumotnomalarni tayyorlash) АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига бориш учун виза расмийлаштириш важи билан кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириш ишилари кўпаймоқда. 

Энг ачинарлиси шундаки, мазкур жирканч ишини амалга ошираётган инсонларнинг аксарияти ўз ватандошларимиздир.

Бош консулхонага келиб тушган маълумотга кўра йил бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар, 70 дан ошиқ фуқароларимизни ҳужжати соҳталиги туфайли Туркияни тегишли идоралари томонидан уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундай ҳолатлар туфайли Туркияда қонуний яшаб келаётган фуқаролар ҳам бир қанча бюракратик тўсиқларга учрамоқдалар.

‼️ Огоҳ бўлинг: 

Бош консулхона юрдошларимизни шундай “ёлғон” ширкатларга алданмаслик, шубҳали ёки қалбаки ҳужжатларни Турк давлат идораларига асло топширмаслик, пул, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликларини сўрайди.

Қилмиш қидирмиш, дейишади. Ҳеч бир айбли иш жазосиз қолмайди.

Ўз ўрнида шу ва бошқа турдаги оғир жиноятларни содир этиб келаётган фирибгарлар ҳақидаги маълумотлар Дипломатик ваколатхона томонидан Туркия ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига берилди. Тез кунларда улар қонун олдида жавоб берадилар. 

Агар сиз мазкур ниқоб остидаги ширкатлар ва шахслар хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёзма ёки оғзаки мурожаат этишингиз мумкин.

Сизнинг кўрсатмаларингиз ва шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.