Ўзбекистонда камбағаллик 11 фоизга камайган

Улашиш:

16 мингта уй хўжаликларида ўтказилган кузатувларга кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11 фоизгача пасайган. Ушбу рақамлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлигининг 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлилида қайд этилди.

Жаҳон банки экспертлари хулосаларига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга қисқарган (2022 йилда камбағаллик даражаси 14 фоиз).

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилган. Жумладан, Сирдарё (19,5 фоиздан 13,8 фоизгача), Андижон (17,4 фоиздан 11,9 фоизгача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9 фоиздан 13,7 фоизгача) сезиларли даражада қисқарган. Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5 фоиздан 7,9 фоизгача) ва Бухоро (11,9 фоиздан 11,8 фоизгача), Қашқадарё (12,7 фоиздан 11,5 фоизгача) вилоятларида аниқланган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.