Осиё кубоги-2023: Бугун Ўзбекистон Қатар билан куч синашади

Улашиш:

Бугун, 3 февраль куни Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубогининг 1/4 финал баҳслари давом эттирилади. Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур босқичда мезбон Қатар билан баҳс олиб боради.

Жамоалар шу вақтга қадар 14 марта баҳс олиб борган. Шулардан 9 тасида Ўзбекистон, 3 тасида Қатар ғалаба қозонган. Яна 2 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Бугунги учрашувда “оқ бўрилар” анъанавий оқ либосларда майдонга тушади. Дарвозабон эса қора рангли либосда ҳаракатланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Қатар ўйини Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Ўйин Доҳа шаҳридаги “Ал-Байт” стадионида ўтказилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.