Марҳаматда янги миллий спорт тури яратилди

Улашиш:

Андижон вилоятида Янги миллий УЧАРТЎП номли жамоавий спорт тури яратилган.  Бу ҳақда инноватор Жамолиддин Бўтақулов  Sangzor.uz’га маълум қилди.

Ҳозирда бу спорт тури бўйича Марҳамат туманидаги 24-мактабда ўқувчилар ўртасида кўргазмали ўйинлар ташкил қилиниб, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари томонидан катта қизиқиш билан ёритилиб келинмоқда.

Учартўп - жаҳоннинг жуда кўплаб халқларида оммалашган баскетбол, волейбол ва гандбол сингари тўп билан қўлда ўйналади. 42х21 метрли сунъий чим билан қопланган майдонда 7 нафардан иборат 2 жамоа ўртасида қарама-қарши томонга ўрнатилган ердан 40 см юқорида турувчи диаметри 2 метр бўлган ҳалқага ҳажми 40 смли баллон шаклидаги тўпни ташлаб керакли очколарни жамғаришдан иборат бўлади.

Учартўп жамоавий спорт тури учун 2022-йил 13-апрелда Интеллектуал мулк агентлигидан гувоҳнома олинган.

Шу кунгача қилинган ишлар бесамар кетмади. Барча вилоят ёшларига бу ҳақида доимий хабарлар етказилиб турилди. Хорижда ҳам ном қозона бошлаган янги миллий спорт турига Қозоғистонда ҳам қизиқиш билдирилди. Уни яна оммалаштириш мақсадида Осиё шарқ якка кураши Федерацияси вице президенти Мурод Умаров томонидан 1-хорижий таклиф ҳам берилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.