Жиззахда фирибгар қўлга олинди

Улашиш:

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси томонидан вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фориш туманида яшовчи С.А. фуқаронинг ишончига кириб, унга “Х.С.” хусусий корхонасига тегишли “Isuzu” русумли автобусни 6 600 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, аслида сотиш учун ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмасада, алдов йўли билан келишилган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.