“Дюна” фильми мотивлари асосида қўл соати яратилди

Чоп этиш

Куни кеча “Дюна” фильми мотивларига бағишланган қўл соати тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу соат Hamilton бренди остида ишлаб чиқарилган.

Фото: Europaplus


Соат дизайни футуристик услубда бўлиб, Desert Watch деб номланади. Қора рангли ва кўк ёритгичли мазкур қўл соати 100 метр чуқурликкача сувга бардош бера олади. Унинг нархи 3000 доллар деб баҳоланган.

Фото: Europaplus

Desert Watch замонавий гаджет бўлибгина қолмай, балки “Дюна” фильмидаги Фремен қабиласи маданиятини акс эттирувчи кино оламининг бир парчаси кабидир.

Фото: Europaplus

Кеча, 1 март куни “Дюна-2” фильмининг релизи бўлиб ўтди. Унда қонхўр Харконенга қарши курашда бош қаҳрамон Пол Фременлар қабиласи билан бирлашгани ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳозирда актёрлар дунё бўйлаб пресс-тур саёҳатида.

Фото: Europaplus

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив