БМТ Бош ассамблеяси исломофобияга қарши резолюцияни қабул қилди

Улашиш:

БМТ Бош ассамблеяси исломофобияга қарши курашиш чораларни ўз ичига олган резолюцияни қабул қилди. Reportнинг Америка бюроси хабарига кўра, Покистоннинг БМТдаги доимий вакили овоз беришга тақдим этган ушбу ҳужжат кўпчилик овоз билан қабул қилинди: розилар — 115 мамлакат, бетарафлар — 44 мамлакат.

Ўзбекистон, табиийки, резолюцияни тасдиқлаган мамлакатлар қаторида.

Ҳужжатда сўнгги йилларда дунёда исломофобия ҳолатлари кўпайгани, шунингдек, давлат ва хусусий секторда ишлаётган одамларга нисбатан дини ёки эътиқоди туфайли зўравонлик ҳолатлари юзага келишининг одини олиш чоралари самарасизлиги, бундай ҳолатлар учун жавобгарлик етарлича таъминланмаётганидан ташвиш билдирилган.

15 мартни Халқаро исломофобияга қарши курашиш куни деб эълон қилиш ғояси биринчи марта 2020 йил ноябр ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ниамей (Нигер)да бўлиб ўтган йиғилишида Туркия ва Покистон томонидан илгари сурилганди. БМТ Бош Ассамблеяси 2022 йилда ушбу ташаббусни тасдиқлаб, 15 мартни Халқаро исломофобияга қарши курашиш куни, деб эълон қилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.