Жиззахда тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Улашиш:

“Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг 25-27 март кунлари Жиззах шаҳридаги “Осиё Гранд” меҳмонхонасининг коференц залида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида Safeworld халқаро ташкилоти, “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-увватлаш маркази ва “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар бўйича профилактика инспекторлари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда иштирокчиларига гендер ассослари, жабрланувчилар билан мулоқот ва қайта йўналтириш механизмлари, зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шунингдек давлат органлари, ҳамжамиятлар ва ребилитация марказлари ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали усуллари борасида материаллар тақдим этилди.

Иштирокчилари Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ва Шелтерларни ташкил этиш асослари, жабрланувчилар билан мулоқот ва қайта йўналтириш механизмлари, зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги фаолиятининг ҳуқуқий асослари борасида билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.