Тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамкорлиги

Улашиш:

“Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида “Реабилитация марказлари ва шелтерларнинг ҳуқуқий асослари, фаолияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида Saferworld халқаро ташкилоти, “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳаморлик” лойиҳаси амалга оширилмоқда.   

Семинарга ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторлари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳуқуқшуноси Умид Бегматовнинг айтишича семинар иштирокчиларига Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ва шелтерларни ташкил этиш асослари, бу борадаги қонунчилик асослари, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишдаги аҳамияти борасида билим ва кўникмаларга эга бўлишди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлар ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан киритилган ўзгаришлар ҳамда қонунга мувофиқ хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишдаги аҳамияти борасида материаллар тақдим этилди.

  

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.