Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда

Улашиш:

Қутб музликларининг эриши Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигини ўзгартиришни бошлаган, натижада глобал вақт ҳам ўзгармоқда. Бу борада тадқиқот олиб борган калифорниялик олимларнинг хулосалари Nature журналида эълон қилинди.

«Гренландия ва Антарктида музликларининг шитоб билан эриши, сунъий йўлдошлардаги гравиметрия воситасида ўлчанганида, Ернинг бурчак тезлиги (айланиши) олдингига нисбатан қисқароқ вақтга пасайишига олиб келган», — дейилади мақолада. Яъни оддий тилда айтганда, Ернинг айланиши тезлашган.

Олимлар бу ҳолат компютер тизимларининг синхронлашуви учун фавқулодда муаммоларни туғдиради, деган хавотирдалар.

«UTC (бутунжаҳон вақти)га режалаштирилганидан аввалроқ ўзгартириш киритилиши мумкин. Глобал исиш глобал вақтни ҳисоблашга таъсир кўрсатишни бошлаган», — Nature.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.