Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган "Йўл харита"га мувофиқ, Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг 29 апрель - 1 май кунлари Самарқанд шаҳридаги Педагоглар малакасини ошириш институтининг конференц залида Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамда “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутахассислари, Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар бўйича профилактика катта инспекторлари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Самарқанд вилояти бўлими ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига гендер ассослари, жабрланувчилар билан мулоқот ва қайта йўналтириш механизмлари, зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шунингдек давлат органлари, ҳамжамиятлар ва ребилитация марказлари ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали усуллари борасида материаллар тақдим этилди. Иштирокчилар бу борада билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Тазйиқ ва зўравонликка учраб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган жабрланувчилар билан мулоқот қилиш, уларни қайта йўналтириш, зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари борасида маълумотларга эга бўлишди.