Ўзбекистонда хорижий машиналарни мамлакат ҳудудида бўлиш тартиби ўзгарди

Улашиш:

Ҳукумат бошқа мамлакатлардан автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғимни ҳисоблаш тартибини ўзгартирган.

Бугунги кунда чет эл фуқаролари ўз автотранспорт воситаларини вақтинча бир календар йил мобайнида 90 календар кундан ортиқ муддатга олиб киришда божхона божлари ва солиқлардан озод қилинадилар.

Белгиланган муддат ошиб кетганда, улар йиғим тўлашлари керак бўлади. Ҳозирда ушбу йиғимнинг миқдори олиб киришнинг ҳар бир муддати ўтган куни учун БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм), 30 кун учун БҲМнинг 30 баравари (10,2 миллион сўм)ни ташкил этади.

Бундан олдин, ҳар бир кечиктирилган кун учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучига БҲМнинг 0.7 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.