Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш стратегияси тасдиқланди

Улашиш:

Президент томонидан куни кеча имзоланган стратегия илғор мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари ва ижобий халқаро тажрибасини ўз ичига олади.  

Президент томонидан 2024-2028 йилларда Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларига қарши курашиш миллий стратегияси тасдиқлангани ҳақида пойтахт ички ишлар бошқармаси маълум қилган.

Ҳужжат наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги қонунчиликни ва нарковазиятни мониторинг қилишнинг миллий тизимини такомиллаштиришга, фуқароларнинг миллий ва жамоат хавфсизлиги ҳамда саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган.

Стратегия, хусусан, аҳолида "гиёҳвандликка қарши иммунитет"ни шакллантириш; гиёҳвандлик ва наркожиноятларининг олдини олишда янги усулларни қўллаш, гиёҳвандликка чалинганларни тиббий-ижтимоий реабилитациясини такомиллаштиришни назарда тутади.

Ички ишлар бошқармасининг билдиришича, президент томонидан бир кун олдин имзоланган стратегиядан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ трансчегаравий жиноятчилик таҳдидларига ўз вақтида ва етарли даражада жавоб бериш соҳасида илғор мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари ва ижобий халқаро тажриба ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, март ойида қонун чиқарувчилар гиёҳвандликка қарши қонунни маъқулладилар.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.