Депутатлар Кенгашнинг навбатдаги 55-сессиясида нималарни муҳокама қилдилар (Фото)

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 4 та масала киритилди.

Сессия аввалида, вилоят  сектор раҳбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш борасида 2024 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев, вилоят прокурори И.Эргашходжаев. вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатовлар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгисидаги вазифалар борасида маълумотлар бериб ўтилди.

Вилоят 4-сектори мисолида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин. Айни пайтда секторга бириктирилган ҳудудларда аҳоли бандлигини таьминлаш бўйича жами 6928 нафар шахслар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди. Жумладан:

386 нафар инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига;

3895 нафари хизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобига;

2334 нафари қишлоқ хўжалигига жалб этиш ҳисобига;

313 нафари қурилиш соҳасида яратилган иш ўринлари ҳисобига бандлиги таьминланди.

Аҳолининг ижтимоий муаммолари ҳал этиш борасида: 

Вилоят 4-секторига бириктирилган ҳудудларда 5.2 км сув тармоғи яхшиланди. 41 та трансформаторлар ўрнатилди 11.5 км ички йўллар яхшиланди  29.6 км янги электор тармоғи янгиланди. 624 та электор ўтказиш устунлари ўрнатилди. 10.8 км газ тармоғи яхшиланди.

“Темир дафтар” бўйича:

Вилоят 4-сектори ҳудудларида жами 4 894 нафар оилалар “Темир дафтар”га  киритилган бўлиб уларнинг 4 685 нафари ёки 95,7 фоизи дафтардан чиқарилган (дафтарда қолди 209 нафар).

Дафтарга киритилган 4 894 нафар оилада 5 759 та мехнатга лаёқатли ишсизлар мавжуд бўлиб ҳозирда уларнинг 5 751 таси ёки 99,9 фоизининг бандлиги таъминланган қолган 8 нафарини ҳам ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

  1. Жами 10 726 тага 7,5 млрд. сўмдан зиёд ёрдамлар кўрсатилди, жумладан:
  2. - Эҳтиёжманд оилаларга 2 602 нафарига 639,5 млн. сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди;
  3. - 460 нафарига 870,8 млн. сўм нақд пул шаклида моддий ёрдам кўрсатилди;
  4. - 38 нафарига 51,3 млн. сўмлик чорва моллари тарқатилди;
  5. - 530 нафарига  94,2 млн. сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар тарқатилди;
  6. - 410 нафарига  774.5 млн.  сўмлик бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Йил якунига қадар “Аёллар дафтари”га киритилган 7 минг 747 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилади.

Вилоят 4-сектор раҳбарининг режа график асосида ҳар ойда 2 маротаба туманлар шаҳар 4-сектор раҳбарлари ҳар ойда 4 маротаба “Сайёр қабул”лар ўтказилиб келинмоқда.

Сайёр қабулларни ташкил этишда иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу ҳудудларда қабуллар шахсан вилоят 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 ойи давомида шаҳар-туман 4-сектор раҳбарлари томонидан жами 258 маротаба ўтказилган оммавий сайёр қабулларда 1 132 нафар фуқаролар томонидан турли масалаларда келиб тушган

1 158 та мурожаатларнинг 660 таси (57,0 фоиз) ижобий ҳал этилиб, 281 та мурожаатларга асосли тушунтириш берилган бўлса, 44 та узоқ муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, шахсан вилоят 4-сектор раҳбари томонидан вилоятнинг 11 та туманда ўтказилган оммавий сайёр қабулларида 118 нафар фуқаролар томонидан турли масалаларда келиб тушган 125 та мурожаатларнинг 53 таси (42,4 фоиз) ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Депутатлар сектор раҳбарларига жиноятчиликни камайтириш, ижтимоий инфратузилма объектлари, йўлларни таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг биринчи масала юзасидан қарор қабул қилиниб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар қониқарли деб топилди.

Кенгаш раиси депутатлар эътиборини кун тартибидаги иккинчи масала, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Кубаев Мансур Абдумўмин ўғлини бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этиш тўғрисидаги масалага қаратди. 

Депутатлар сессияда вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг солиқ турларидан шаклланган солиқ қарздорлигини тўлашни кечиктириш тўғрисида ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. 

 Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.