Тошкент марказидан улкан кўп йиллик дарахт олиб чиқилган. Видео

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда юк машинасига ортилган ва брезент билан қопланган дарахт билан боғлиқ видео тарқалган.  

Баъзи фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, ушбу дарахт бузилган ДХХ биноси ўрнидаги қурилиш майдонида кесилгандир. Бошқалар уни қайта экиш учун тайёрлашган, деб тахмин қилишмоқда, чунки видеода дарахтнинг илдизлари кўринади.

Экопартия Бош прокуратура ва Экология вазирлигини вазиятни кўриб чиқишга, шунингдек, собиқ ДХХ биноси яқинидаги бошқа дарахтларни ҳимоя қилишга чақирмоқда.

  

Айтиш керакки, собиқ ДХХ биноси жойлашган жой Metropol Group компаниясига 210 миллиард сўмга сотилган, унинг таъсисчиси сифатида ТИВ собиқ раҳбарининг ўғли Дониёр Комилов кўрсатилган. Бу ерда меҳмонхона қурилиши режалаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.