АҚШ улушдори Дониёр Комилов бўлган компанияга санкция қўйди

Улашиш:

АҚШ ҳукумати "Урал тоғ-металлургия компанияси"(УТМК)га қарши санкциялар жорий қилди. Унинг бенефициарларидан бири Дониёр Комилов бўлади.

Америка молия вазирлиги жами 95 та компанияга санкция киритди. Уларнинг орасида "Тинькофф-банк", "Солидарность" банки, "Локо-банк", "Юнистрим" банки ва Петербург ижтимоий-тижорий банки, шунингдек, УТМК таркибидаги "Уралэлектромедь" ва УГМК-ОЦМ ҳам бор.

УТМК келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Искандар Маҳмудовга тегишли бўлиб, 2022 йилда Дониёр Комилов унинг бенефициари деб эълон қилинган. Комилов собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли ҳисобланади.

Дониёр Комилов айни пайтда бузилаётган собиқ ДХХ биноси ўрнида ҳашаматли меҳмонхона қурмоқда. Комилов уни 210 млрд. сўмга сотиб олган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.