Собиқ МХХ биноси бузила бошланди

Улашиш:

Тошкент шаҳридаги собиқ Миллий хавфсизлик хизматига қарашли бино бузила бошланган. Бино 2 йил олдин сотиб юборилган.

2021 йил июнда “METROPOL GROUP” МЧЖ эгаси Дониёр Комилов ДХХнинг собиқ биносини 210 млрд. сўмга сотиб олган эди. Комилов собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли бўлади.



Ушбу бино ўрнида меҳмонхона қурилади. Radisson Collection Group компанияси “Metropol Group” МЧЖ билан 164 ўринли меҳмонхонани очиш бўйича битим имзолаган.

22 қаватли меҳмонхона 2026 йилда очилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, президент пойтахт бош режаси тасдиқланмагунча шаҳарда қурилиш олиб боришга мораторий эълон қилганди.

Мазкур бинодан сал нарида эса ҳашаматли "Пойтахт" бизнес маркази ҳам деярли бузиб ташланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.