Шу ойда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Бу ҳукуматнинг 2024 йил 18 майдаги қарори билан кўзда тутилган. Ҳужжат миллий Қонунчилик маълумотлар базасида давлат тилида эълон қилинган ва 21 майда кучга кирган.
Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
обод ва хавфсиз маҳалла тамойилини амалга ошириш;
"маҳалла еттилиги" аъзоларини рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.
Ҳужжатда, шунингдек, "Обод ва ҳавфсиз маҳалла" жамғармасини бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бюджетидан молиялаштириш тўхтатилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, икки ой ичида уюшма маҳаллалар фаолиятини яхшилаш бўйича аҳоли мурожаатлари учун махсус call -марказ, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари тизими ходимлари учун медиа-марказ, пресс-клуб ва ҳаттоки ўқув-услубий марказ очиши керак.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Навбаҳор" санаторий-курорт мажмуаси бепул берилади, фақат "Алоқабанк" кредитининг қолган қисмини тўлаш мажбурияти юклатилади холос.