«Реал» «Бавария»дан ғалабани тортиб олди

Улашиш:

Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финалида «Реал» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилди.


Учрашувда 68-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Меҳмонлар вакили Дэвис супергол муаллифи бўлди. Ушбу ҳисоб немислар жамоасини финалга чиқариши мумкин эди. Тухел ҳисобни ушлаш учун учрашув охирларида ҳужумкор футболчилар ўрнини ҳимоявийлари билан алмаштирди.

Сўнгги дақиқаларда тўлиқ ҳимояга ётиб олган Мюнхен жамоасини «Реал» жазолади. Захирадан туширилган Хоселу 88 ва 90+1-дақиқаларда дублга эришиб, «қироллик клуби»ни финалга олиб чиқди. 

Реал — Бавария 2:1
Голлар: Хоселу (88, 90+1) — Дэвис (68).

Реал – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Валверде (Хоселу, 81), Беллингҳэм (Милитао, 90+10), Кроос (Модрич, 69), Чуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 81).

Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Чжэ, 76), Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Дэвис, 27).

Огоҳлантириш: Камавинга (90+10).

Биринчи учрашув — 2:2

Энди Анчелотти жамоаси 1 июнда бўлиб ўтадиган финалда Германиянинг бошқа бир жамоаси «Боруссия Д» баҳс олиб боради. Беллашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.