“Реал” “Барселона”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетди

Чоп этиш

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Реал” ва “Барселона” учрашуви 21 апрель, якшанба санасида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Кристенсен Лунин дарвозасига жойлаб қўйди. 18-дақиқада эса Винисиус Жуниор пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкорлик намойиш этди. 69-дақиқада ажойиб комбинацион ҳужумни Fermiн Лопес гол билан якунлади. Мадридликлар тезкорлик билан жавоб қайтарди. 73-дақиқада Винининг узатган тўпини Васкес дарвозага йўллади.

Ўйин охирида Жуд Беллингҳем жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Карло Анчелотти шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколарини 81 тага етказди ва 2-ўриндаги “Барселона” билан орадаги фарқни 11 очкога етказди.

“Реал” — “Барселона” 3:2
Голлар
: 0:1 – 6 Кристенсен, 1:1 – 18 Винисиус Жуниор (пенальти), 1:2 – 69 Лопес, 2:2 – 73 Васкес, 3:2 — 90+1 Беллингҳем.

“Реал Мадрид”: Лунин, Рюдигер, Тчуамени, Вальверде, Камавинга (Фран Гарсия, 71), Модрич, Кроос (Браим Диас, 71), Беллингҳем, Васкес, Винисиус Жуниор (Хоселу, 82), Родриго (Милитао, 74).

“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Лопес, 46), Гундўған, де Йонг (Педри, 45), Рафинья (Жоау Феликс, 64), Ямал, Левандовски (Ферран Торрес, 64).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (33), Винисиус Жуниор (75), Кунде (75), Модрич (83).

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив