Юридик бирлашмaлар рўйхати рақамлаштирилди

Улашиш:

2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили давлат органлари ва идоралари ўзларининг архив ҳужжатларини рақамлаштириши, иш юритишнинг замонавий усулларидан фойдаланиши, он-лайн формат оммалашиши кузатилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ҳам бу борада фаол.

Жумладан, юридик шахслар бирлашмаларининг йиллар давомида сақланиб келаётган архив ҳужжатлари электрон кўринишга ўтказилиб, юридик шахслар бирлашмаларининг электрон реестрини шакллантириш учун замин яратилди.

Бу жараёнда юридик шахслар бирлашмаларининг жами 50 000 га яқин ҳужжатлари давлат хизматлари кўрсатишда қўлланиладиган электрон маълумотлар базаларини шакллантириш учун машинада ўқиладиган форматда рақамлаштирилди.

Маълумотларнинг электрон кўринишга ўтказилиши орқали ҳужжатларнинг йўқолиши, шикастланиши ҳолатлари олди олиниб, заруратга кўра улардан кўчирмалар тақдим этилиши учун сарфланадиган муддатнинг қисқаришига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари ҳам якунига етмоқда. Хусусан, бугунги кунгача мавжуд 60 млн.ҳужжатларнинг 95 фоизидан ортиғи рақамлаштирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.