Энергетика вазири тарифлар ошганидан кейин электр энергияси ва газ истеъмоли камайгани ҳақида айтиб ўтган

Улашиш:

Май ойида юқори тарифлар жорий этилгандан сўнг электр ва газ истеъмоли сезиларли даражада камайган. Бу ҳақда кеча Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилган.

Ўтган йилга нисбатан кўрсаткичлар 324 миллион киловатт-соатга, газ эса 125 миллион куб метрга камайган. Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, энергия ресурсларига тарифларнинг ошиши электр энергияси ва газ истеъмолининг пасайишига сабаб бўлган.

Шунингдек, ўтган йилга нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш 2 миллиард киловатт-соатдан кўпроқ ўсганлиги қайд этилган. Бунга 970 миллион киловатт-соатдан кўпроқ   энергия ишлаб чиқарган муқобил энергия манбалари катта ҳисса қўшган.

"Бу электр энергияси импортини камайтиришга, уни экспорт қилишни янада таъминлашга имкон берди, шу билан бирга иқтисодиёт тармоқлари ҳам, аҳоли ҳам ресурслар билан тўлиқ таъминланди", – дея таъкидлади Энергетика вазири.



2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.