Пойтахтнинг Миробод тумани ҳокимлиги аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси орқали транспорт ҳаракатланиши чекланганлиги ҳақида маълум қилган.
“Тўқимачи-Ҳамза” темир йўл кесишмаси 14 июнь куни кечқурун соат ўндан 15 июнб куни эрталаб соат олтигача таъмирланиши муносабати билан Абдурауф Фитрат кўчаси бўйлаб Солижон Талипов кўчаси билан кесишган жойгача автотранспорт ҳаракати чекланади. Гап транспорт университетидан халқаро аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси ҳақида кетмоқда.
Ҳаракатни чеклаш вақтида ҳайдовчиларга бошқа ҳаракатланиш имкониятларидан фойдаланиш тавсия этилади.