Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбарининг онаси “Док-1 Макс” иши бўйича жабрланганларга дастлабки 500 миллион сўмни тўлаган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси-Мунира Кариева “Док-1 Макс” иши бўйича жабрланганларга компенсация тўлашни бошлаган. Бу ҳақда судда Сардор Кариевнинг адвокатлари маълум қилишган.

Ҳибсга олинганнинг адвокатлари айтишича, Кариевнинг онаси суднинг депозит ҳисоб-варағига 500 миллион сўм маблағ киритган.

Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардар Кариев 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. “Док-1 Макс” иши бўйича 86 нафар бола жабрланувчи деб топилган.

Эслатиб ўтамизки, май ойида Мунира Кариева жабрланганларга уч йил давомида 75,6 миллиард сўмлик маънавий зарарни қоплашга тайёрлигини билдирган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг