Қурилиш отрядлари ва бўш иш ўринлари ярмаркалари. Ўзбекистонда талаба ёшлар мақсадли равишда иш билан таъминланади

Улашиш:

Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ва бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилади, янги ўқув йилидан бошлаб талабалар учун даромад ва ижтимоий солиқ 1 фоизгача камаяди.

Бу тўғрисида Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати ва ёш ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилган.

Президент вилоят ва туман ҳокимларига ёзги мавсумда мактаблар, коллежлар, олий ўқув юртлари ва истироҳат боғларида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишни буюрган. Бу туфайли камида 150 минг ёш иш билан таъминланиши мумкин. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари ёз ойларида ёшлар учун қурилиш отрядлари ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаган. Улар ҳар ой 100 минг ёшларни ишга жалб қилишга ёрдам беради.

Шуни ҳам таъкидлаймизки, янги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб талабалар учун даромад ва ижтимоий солиқ 1% га тенг бўлади. Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари ва талабаларни ўқитадиган ва иш билан таъминлайдиган тадбиркорларнинг харажатлари солиқ солинадиган базадан ушлаб қолинади.

Эслатиб ўтамизки, уй-жойга жуда муҳтож бўлган ўзбекистонлик ёш аёлларга ижтимоий уйларда бир хонали квартиралар ажратилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.