Ўзбекистон ЖБ даромадлари бўйича мамлакатларнинг янгиланган таснифидаги ўрнини ўзгартирмади

Улашиш:

Ўзбекистон ўртача даромаддан паст бўлган мамлакат бўлиб қолмоқда. Буни ҳар йили 1 июлда янгиланадиган Жаҳон банки ҳисоботи маълумотлари тасдиқлаб турибди.  

Жаҳон банкининг ҳисоботида дунё мамлакатлари аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад (ЯМД) асосида тўрт гуруҳга бўлинади:

  • кам даромадли мамлакатлар (аҳоли жон бошига ЯМД 1,145 доллар ёки ундан паст);

  • даромад даражаси ўртачадан паст бўлган мамлакатлар (ЯМД 1,146 доллардан 4,515 долларгача);

  • даромад даражаси ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар (ЯМД 4,516 доллардан 14,005 долларгача);

  • юқори даромадли мамлакатлар (ЯМД 14,005 доллардан юқори).

Бир йил ичида мамлакатлар тақсимотида кичик ўзгаришлар юз берган: Болгария, Палау ва Россия юқори даромадли мамлакатлар тоифасига ўтган, Алжир, Эрон, Мўғулистон ва Украина даромади ўртачадан юқори мамлакатлар тоифасига кўтарилган. Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Ғазо сектори ўртача даромаддан паст бўлган мамлакатлар тоифасига тушиб кетган.

Ўзбекистон доимий равишда   даромали ўртачадан паст бўлган гуруҳга кириб турибди, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2,3 минг долларни ташкил этади. Даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар тоифасига ўтиш учун кўрсаткични икки баравар ошириш керак.

Масалан, Қозоғистонда бу кўрсаткич 10,94 минг долларни ташкил этади.

Рейтингда Бермудлар (134,6 минг доллар) етакчи ўринни эгаллайди, рўйхатнинг охирида Бурунди турибди (230 доллар).

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.