Абитуриент – 2024: бугун тест топширганларнинг натижалари эртага эълон қилинади

Чоп этиш

Ҳукуматнинг 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.

Яъни бугун тестда иштирок этганлар ўзлари тўплаган баллни эртага била олади.

Барча учун тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади.

Тўплаган баллидан келиб чиқиб йўналиш танлашдан аввал абитуриентларга @mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтган йиллардаги ўтиш баллари билан танишишни тавсия этилмоқда.a

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив