Замонавий маҳаллий "Арслон" БТР ва "Тарлан-М" зирҳли автомобили тез орада Ўзбекистон мунтазам армияси ихтиёрига берилади.
Янги машиналар ҳақида маълумки, улар тўлиқ Ўзбекистон қуролли кучларининг техник топшириғи бўйича ишлаб чиқилган ва НАТОнинг замонавий стандартларига мос келади.
Жанговар машиналар илғор оптик тизимлар билан жиҳозланган бўлиб, улар узоқ масофадан туриб кузатиш ва нишонга олиш имконини беради, шунингдек, инсон кўзи билан илғай олмайдиган жойни кўриш имкониятини берувчи тепловизор мавжуд.
"Арслон" зирҳи шахсий таркибни жанг майдонидаги ўқотар қурол ва миналардан ҳимоя қилади, 30 миллиметрли қурол эса душманнинг жонли кучини самарали йўқ қилишга ва енгил зирҳли техника ва паст учадиган ҳаво нишонларига бир хил даражада самарали зарба беришга имкон беради.
“Арслон” умумқўшин жанглари учун ишлатиладиган бўлса, “Тарлан” юқори хавфли ҳудудларда ва шаҳар шароитида махсус операцияларни амалга ошириш, махсус кучлар гуруҳларини кичик калибрли қуроллардан ҳимоя қилиш ва оғир турдаги ускуналарни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Ўзининг катта "акаси"дан фарқли ўлароқ, “Тарлон” кўпроқ электроника билан жиҳозланган, бу эса машинанинг шахсий таркибини ноқулай об-ҳаво шароитида ёки радиоэлектрон уруш воситалари мавжуд бўлганда самарали ишлашга имкон беради.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ҳарбий-саноат мажмуаси кўргазмасида намойиш этилган Ўзбекистон учун мослаштирилган жанговар машиналар ва зирҳли машиналар ҳақида сўзлаб берган эдик.