Чирчиқда зирҳли автомобил ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Улашиш:

 Чирчиқ шаҳрида зирҳланган автомашиналар, седан, автобуслар, тиббий ёрдам машиналари, қолаверса, зирҳли ҳарбий машиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари ҳамда юқори мартабали мижозлар учун зирҳли техника ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Бирлашган Араб Амирликларидаги ИНКАС компанияси асосчиси Улуғбек Мақсумов Чирчиқ шаҳрида АКСУМ бренди остида зирҳли техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Газета.уз»га компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, АКСУМ ҳарбий-саноат компанияси ишлаб чиқараётган ҳарбий моделлар ва зирҳли автомашиналар халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланган.

Компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари, молиявий тузилмалар, юқори мартабали ва ВИП мижозларни кенг турдаги моделлар билан таъминлайди.

Компания қуйидаги техникаларни ишлаб чиқаради:

люкс синфидаги зирҳли автомашиналар;
зирҳли седан ва зирҳли автобуслар;
зирҳли биринчи тиббий ёрдам машиналари;
зирҳли транспорт воситалари;
турли мақсадлардаги зирҳли ҳарбий машиналар.
«Бизнинг асосий мақсадимиз энг юқори тоифадаги ва ишончли зирҳли транспорт воситаларини етказиб бериш орқали йўловчилар ва қимматбаҳо бойликларни хавфсиз ташишни таъминлашдир», — деди Улуғбек Мақсумов.

Қўшимча қилинишича, барча автомобиллар жўнатилишдан олдин қаттиқ сифат назорати синовларидан ўтказилади.

Компания ҳарбий техникалар суратларини тақдим этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.