Иссиқ, жуда иссиқ. Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво башоратини тақдим қилишган

Улашиш:

Ўзгидромет дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида хабар берган.  

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво кам булутли ва жуда иссиқ бўлади. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 38-43даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Жиззахда

Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди. 

Ҳарорат кечалари 25-27даража, кундуз кунлари 39-42даража бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.