Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида жойлашган "Термиз" халқаро савдо маркази ҳудудида Қозоғистон ўз савдо павильонини расман очди.
Тантанали маросим доирасида Қозоғистон томони ва Термиз савдо маркази жойлашган Ayritom Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ўртасида савдо павильонини ижарага олиш бўйича шартнома имзоланди.
Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати маълумот беришича, ушбу келишув товар айирбошлашни ривожлантириш ва Қозоғистон маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
"Янги павильон Ўзбекистон ва Афғонистон бозорларида Қозоғистон товарларини тақдим этиш учун муҳим платформа бўлади. Шунингдек, бу икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва Қозоғистон экспорт имкониятларини кенгайтириш учун янги истиқболларни очади", – дейилмоқда вазирлик хабарида.
Шунингдек, Савдо вазирлиги томонидан таъкидланишича, бизнесни кенгайтириш ва қўшни мамлакатлар бозорларига товарларни илгари суриш учун барча шароитлар яратилган савдо павильонида Қозоғистон компаниялари ҳамкорлик қилишга таклиф этилмоқда. Маҳсулотларни павильонга жойлаштириш учун QazTrade АЖ билан боғланиш мумкин.
Ушбу ташаббус, шубҳасиз, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.