Нимани ижарага бериш фойдалироқ – офисми ёки квартираними?

Улашиш:

Ўзгарувчан бозор шароитида офислар ва квартираларни ижарага бериш ўртасида танлов масаласи тобора кескинлашиб бормоқда. Манфаатдор кишилар тасодифий одамлар, талабалар, оилаларга квартираларни ижарага фойдасиз бўлиб қолади, деб айтишмоқда, чунки улардан сўнг хонадонларни яхшилаб таъмирлашга тўғри келаркан.

Realting.uz кўчмас мулк платформаси раҳбари Андрей Садиков ва Domio кўчмас мулк компаниясининг бош директори Шухрат Ҳасанов ижарага бериш учун тижорат мулкини сотиб олиш керакми ёки йўқлиги хусусида айтиб беришди.

Андрей Садиковнинг фикрича, вазият доимий равишда ўзгариб туради ва ушбу соҳадаги тенденцияларни кузатиш керак. Бу йўлни топишга ва нимани ижарага бериш фойдали эканлигини тушунишга, тўғри қарор қабул қилиш ёрдам беради.

Турар-жой мулкига сармоя киритишнинг афзалликлари ва камчиликлари

Ишончли даромад манбасини яратишнинг кенг тарқалган ва тасдиқланган усулларидан бири бу квартираларни ижарага беришдир. Ушбу турдаги инвестициялар янги бошловчилап ва тажрибали инвесторлар, оддий уй эгалари учун жозибадор саналади.

Квартирани ижарага бериш фойдали ёки йўқлигини аниқлаш учун кўчмас мулк бозори, объектнинг жойлашуви ва ҳолатини ўрганиш ёрдам беради.

Турар-жой кўчмас мулк бизнеси осонгина даромад келтиради ва бир қатор афзалликларни кафолатлайди:

  • Хавфни камайтириш. Уй-жой ижараси ҳар доим талабга эга, шу жумладан иқтисодий беқарорлик даврларида ҳам. Бу бозорни янада башорат қилинадиган ва ишончли қилади.

  • Барқарор даромад. Инвесторлар мунтазам равишда даромад олишади, бу эса молиявий режалаштиришни осонлаштиради. Бозорбоп ҳудудларда квартираларни ижарага олиш юқори рентабелликни таъминлайди.

  • Капиталлаштириш. Вақт ўтиши билан турар-жой мулкининг нархи фақат ошади. Масалан, инвесторлар ижарадан пул ишлашади ва келажакда ўз мулкларини сотишда фойда кўришади.

  • Қулайлиги. Уй-жой сармояси кўпинча нисбатан кичик миқдордан бошланади. Бу янги инвестициялар учун истиқболларни очади.

  • Соддалаштирилган бошқарув. Турар-жой бинолари тижорат объектларига қараганда камроқ эътибор, вақт ва ресурсларни талаб қилади.


Турар-жой кўчмас мулкига сармоя киритиш камчиликлардан холи эмас. Кечиктирилган тўлов, мулкка зарар етказиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Шунинг учун потенциал ижарачиларни синчковлик билан танлаш ва квартираларнинг ҳолатини кузатиш муҳимдир.

Тижорат кўчмас мулки: инвестицияларнинг ижобий ва салбий томонлари

Шухрат Ҳасановнинг фикрича, кўчмас мулк бозорининг ҳозирги воқелигида тижорат бинолари деб ҳам аталадиган офис биноларини ижарага олишга қизиқиш сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, ушбу контекстда ритейл - савдо учун мўлжалланган биноларнинг биринчи қаватларидаги майдонлар истисно қилинганлигини аниқлаштириш керак. Мутахассис компаниялар томонидан иш жойини ташкил қилиш учун талаб қилинадиган офис хоналарига алоҳида эътибор қаратади.

"Офис кўчмас мулк сегменти фаол ривожланаётган тенденцияларни намойиш этмоқда. Ушбу ўсишга ҳисса қўшган асосий омил - талабнинг ошиши ҳисобланади. Биз мавжуд компанияларнинг фаол кенгайишини, янги ташкилотларнинг очилишини ва офис майдонини ижарага олишни устувор қадам деб биладиган хорижий инвесторларни жалб қилишни кўрмоқдамиз. Янги компаниялар ижаранин танлашга мойилдирлар. Таъкидланишича, энг кўп талаб этилган формат 50 квадрат метргача бўлган офислардир. Ушбу бинолар одатда биринчи қаватларда ва бизнес марказларида жойлашган бўлиб, амалиёт шуни кўрсатадики, улар барқарор даромад келтириши мумкин. Ижара шартномаларини самарали бошқариш ва саводли тузиш орқали йиллик 10 дан 14% гача бўлган рентабелликка умид қилиш мумкин.

Яна бир қизиқарли сегмент – бу индивидуал форматдаги офислар ҳисобланади. Бироқ, Тошкентда бундай таклифлар жуда кам ва уларга бўлган талаб таклифдан анча юқори. Ижарага бериладиган тегишли бинолар-бу автотураргоҳлар, умумий ошхонани ташкил қилиш имконияти ва раҳбарлар учун алоҳида хоналар ва ходимлар учун умумий жойлар бўлган алоҳида уйлардир. Айнаҳи пайтда бундай объектларнинг эркин таклифи бутун шаҳар учун тахминан 400-500тани ташкил этади.

Агар сизга кейинчалик ижарага бериш учун уй сотиб олиш, қайта қуриш ёки қуриш имконияти бўлса, 3000 дан 6000 долларгача ижара ҳақини олишингиз мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу контекстда биз элчихоналар томонидан ижарага олинган турар жойларни назарда тутмаяпмиз, чунки уларнинг ижара ставкалари анча юқорироқ

Realting.uz кўчмас мулк платформаси раҳбари бундай инвестицияларнинг афзалликлари қуйидагилардан иборатлигини таъкидлайди:

  • Юқори даромад. Улар турар–жой мулкидан тушган маблағдан 1,5-2 баравар кўпроқ фойда келтиради. Агар офислар, савдо майдончалари яхши жойларда жойлашган бўлса, тушумларнинг барқарорлигини, юқори рентабелликни таъминлайди.

  • Қисқа муддат ичида ўзини оқлаши. Тижорат объектларига инвестициялар квартираларга қараганда сармояларни тезроқ қайтаради. Офис майдони ўртача 6-9 йил, квартира 15-19 йил ичида ўзини оқлайди.

  • Хавф даражасининг пастлиги. Офисларни ёки дўконларни ижарага олган компаниялар барқарор даромадга эга ва узоқ вақт давомида бир жойда қоладилар.

  • Шартномаларнинг узоқ муддатлилиги. Умумий амалиётга кўра бундай бинолар 1-4 йил ва ҳатто 10 йил ёки ундан кўпроқ вақтга ижарага берилиши мумкин. Бу кафолатланган даромадни таъминлайди, ижарачиларнинг тез-тез ўзгариши билан боғлиқ хавф даражасини пасайтиради.


Инвестиция бизнесида кўп нарса бозор шароитларига, омадга боғлиқ, аммо тижорат кўчмас мулкига инвестициялар узоқ муддатда капитални оширишнинг ишончли усули бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда ижара бизнесининг истиқболлари қандай?

Офис майдони ёки квартираларни ижарага беришнинг фойдасига келсак, далиллар шуни кўрсатадики, офис майдони ижарага олиш учун янада фойдали ва қизиқарли активдир. Тошкентда бундай майдонларга талаб ўсишда давом этмоқда: янги компаниялар фаол равишда очилмоқда ва бозор жадал тўлдирилмоқда.

Шундай қилиб,   таъкидлаш керакки, А ва Б синфларига мансуб бўш жойлар жуда кам, бу эса мижозларнинг юқори даражадаги қизиқишини намоён қилади. Тижорат кўчмас мулки, яъни офислар, савдо майдончалари - турар-жой биноларига нисбатан юқори рентабеллик ва қисқа муддатли қоплаш муддатларини таъминлайди. Ижарага талаб ҳар доим юқори бўлган марказий ҳудудларда барқарор даромад келтиради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.