Мурожаатлар ижобий ичим топмоқда

Улашиш:

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатларига ечим топишга алоҳида назоратга олинган. 

жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 657 та мурожаат келиб тушиб, шундан 599 таси кўриб чиқилган, хусусан, 418 та мурожаат қаноатлантирилган, 181 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 377 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.