Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларни, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатларига ечим топиш алоҳида назоратга олинган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 459 та мурожаат келиб тушиб, шундан 394 таси кўриб чиқилган, хусусан, 154 та мурожаат қаноатлантирилган, 240 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 149 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.