Солиқ органларига электрон мурожаатлар улуши ортмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналар орқали  жисмоний  ва юридик шахслардан келиб тушган 226 та мурожаатларнинг 154 таси шу ижобий ечим топган бўлса, 63 тасига тушунтириш берилди. Ҳозирги мураккаб шароитда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун қабул қилинган қатор норматив ҳужжатлар амалда ишламоқда.

Жиззах вилоят ДСБга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида  жисмоний шахслардан 1672 та, юридик шахслардан 2495  та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 123 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 103 таси Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Жиззах вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган. Бошқармага бевосита юборилган мурожаатлар сони 271 тани ташкил этди.

ДСБ га мурожаатлар нафақат ёзма, балки my.soliq.uz электрон почтаси, (72) 222-07-00 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади. Тўққиз ой якунларига кўра, ишонч телефони орқали 78 та, электрон почта орқали 3997 та мурожаат қабул қилинган.

Бошқармага қилинган мурожаатларнинг барчасини ўз муддатида кўриб чиқиш таъминланди. 3413 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, 658 тасига тушунтириш берилди. 5 тасининг кўриб чиқиш жараёни фуқаро аризасига биноан тўхтатилди.

“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига амал қилган ҳолда солиқ идораларига қилинган ҳар бир мурожаат ечимсиз қолмайди.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.