Жиззахда солиқ органларининг “Ишонч телефонлари”га қилинган мурожаатлар қай тартибда кўриб чиқилмоқда

Улашиш:

Давлат солиқ хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Намунавий низом», 2016 йил 27 октябрдаги «Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида»ги 366-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади. 

Шунингдек, солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ягона 1198 ишонч рақами ва ҳар бир бошқарма ҳамда инспекцияларнинг ўз ишонч телефонлари ташкил этилган. Жорий йил 1-июнь ҳолатига Жиззах вилоят ДСБнинг ишонч телефонига 71 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 66 та мурожаат бўйича ўрганишлар ўтказилиб, 13 таси ўз тасдиғини топган.  Ушбу ўрганишлар натижаларига кўра,  жами 43 та ҳолатда назорат-касса  машинаси чеки, квитанция, чипта, талон ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни бермаслик ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик  ишларидан 8 таси солиқ хизмати органлари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК га мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиб, Солиқ Кодексининг  тегишли моддалари молиявий жарималар қўлланишга сабаб бўлган. 2 та ҳуқуқбузарлик ишлари тегишли тартибда қонуний ҳал этишлик учун суд органларига юборилган.

Мурожаатларнинг 2 таси юридик шахслардан, 69 таси эса жисмоний шахслар томонидан йўлланган.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.