Солиқ хизмати ходимлари қонунчиликдаги асосий ўзгаришлардан хабардор бўлмоқдалар

Улашиш:

2021 йилдаги қонунчиликдаги ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлари билан солиқ ва бошқа соҳалар қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди. Мазкур янгиликлар ҳар бир давлат хизматчиси билиши шарт бўлган ҳамда фуқаро билан муносабатда дарҳол жавоб бера олиши лозим бўлган билимлар саналади.

Шу сабабли вилоятимиз давлат солиқ хизмати идораларида йил бошидан буён 2021 йилги солиқ қонунчилигидаги асосий ўзгариш ва янгиликлар бўйича кунлик касбий ўқишлар жорий қилинди. Ўқиш муддатини январь ойи давомида олиб бориш кўзда тутилган. Бундан ташқари ҳамкор ташкилотлар билан бирга ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳам давом эттирилмоқда.

Кеча вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда адлия катта маслаҳатчиси Шокир Худойқулов ва вилоят адлия бошқармаси ходими Ирода Облақуловалар маъруза қилдилар.

Семинар амалий руҳда, савол-жавоблар тарзида ташкил этилди. Солиқ хизмати ходимлари томонидан меҳнат ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик меъёрларининг ижроси каби мавзуларда қизғин муҳокамалар, савол-жавоблар ўтказилди.

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.