500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди

Улашиш:

 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чирчиқ шаҳрида «Солиқчи-кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

 

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиқлари, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, ҳудудда фаолият юритаётган 500 дан зиёд корхона раҳбарлари, бухгалтерлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги “«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги ЎРҚ-659-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Ўзаро мулоқот тарзида ўтган семинарда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар акс этган 1 500дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.

 

Бу каби тарғибот тадбирлари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.