Тошкентда аниме костюмлари фестивали иштирокчилари ЛГБТ тарғиботи масаласида текширилган

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда косплейчи болаларнинг ушлангани тўғрисида маълумот пайдо бўлган. Фестивал иштирокчилари ЛГБТни тарғиб қилишда гумон қилинган. Бироқ, ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, баёномалар тузилмаган. Фестивал иштирокчилари вазиятни аниқлаш учун ИИБга олиб борилган. Тадбирнинг барча иштирокчилари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган.  

Riviera савдо ва кўнгилочар марказининг дўконларидан бирида 18 август куни косплей фестивали бўлиб ўтган. Бунда иштирокчилар фильм, мултфильм ёки видео ўйинлар қаҳрамонларининг костюмларини кийишади.

ЛГБТни тарғиб қилувчи одамлар йиғилгани ҳақида 102 (ички ишлар органлари) рақамига хабар берилган. Олмазор туманидаги ЙПХ ва участка инспектори жойига бориб, текширув ўтказган ва ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқламаган. Бу жуда гавжум савдо маркази бўлганлиги сабабли, жойида тўлиқ текширув ўтказиш имкони бўлмаган, шунинг учун иштирокчилар ИИБга олиб кетилган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси матбуот-хизмати бошлиғи Нилуфар Исахонова билдирмоқда.

Барча иштирокчилар қўйиб юборилган ва уларнинг шахсий буюмлари ва телефонлари ўзлари билан қолган. Фотосуратдан маълумки, болаларга ҳеч нарса бўлмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.