МИБ ташкил этилганидан бери ижро соҳасида ундирилмай турган жуда кўплаб суммалар ундирилиши билан бир вақтда алимент масалалари билан боғлиқ ишларда ҳам ижобий ўзгаришларга эришилаётганлиги сир эмас.
Хусусан, оиладан ажрашган ёки ажрашиш ниятида норасида фарзандларини тирик етимга айлантираётган жуда кўплаб ота-оналар давлат ижрочилари томонидан олиб борилаётган ижро ҳаракатлари жараёнида яраштирилмоқдаки, бу ҳолат болаларнинг етим бўлишини олдини олиш билан бир қаторда жамиятнинг кичик бир бўғини бўлган оилани сақлаб қолиш учун хизмат қилмоқда.
Жумладан, Ғалалорол туманида яшовчи онага ФИБ Ғаллаорол туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Давлат ижрочиси томонидан жавобгарнинг иш жойига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қарздорнинг иш ҳақига қаратиш тўғрисида талабнома юборилган эди.
Олиб борилган тушунтиришлар натижасида оила яраштирилди.
Ғаллаороллик Бюро ходимлари яна бир оилани яраштиришга эришдилар
Улашиш: