Жанубий қутбда экстремал даражада музлар эриши кузатилмоқда, Антарктидада денгиз музлари шиддат билан эримоқда.
Антарктидани ўраб турган денгиз музлари кетма-кет иккинчи йил рекорд қишки минимумга етиш арафасида, деб ёзади The Guardian Австралия ҳамкорлиги олимлари маълумотларига асосланиб.
2023 йилда денгиз музининг ҳолатида кескин ўзгаришлар рўй берди: материк атрофидаги қоплам кетма-кет олти ой давомида кескин ўзгарди, қишки майдони эса узоқ йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан 1,6 миллион квадрат метрга қисқарди.
Олимларнинг тахминига кўра, худди шундай ҳолат 2024 йилда ҳам такрорланди, чунки 7 cентябрда муз ҳажми 2023 йилнинг шу кунидагидан ҳам камроқ эди.
«Биз ақл бовар қилмайдиган экстремал ҳодисалар ҳақида гапираяпмиз. Ўтган йил ғалати бўлди ва энди бу такрорланмоқда», деди Тасмания университети тадқиқотчиси Уилл Хоббс.